Алмати шаҳрида 16 минг объектни қамраб оладиган сейсмик аудит ўтказилади

Жорий йилнинг февраль ойида Давлат раҳбари Алматида сейсмик аудит ўтказиш режасини тасдиқлаган эди. Бу шаҳардаги объектларнинг ҳужжатларини янгилаш имконини беради.
Мутахассисларнинг фикрича, юқори энергия синфига эга зилзила содир бўлса, тектоник ёриқлар қулаб, шаҳар ер остига тушиши мумкин.
Алматида йилига 300 га яқин зилзила содир бўлади. Йил бошидан буён 44 та зилзила қайд этилган. Улардан учтасини шаҳар аҳолиси ҳис қилган. Мегаполисда 1116 та бино тектоник ёриқда жойлашган. Улардан 754 таси сейсмик бардошли.
Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаевнинг сўзларига кўра, Алматида 2000 йилдан кейин қурилган шаҳар объектлари учун янги сейсмик аудит ўтказилади.
Бу ишлар жорий йилда бошланиб, кейинги йил якунланади. Унинг доирасида 16,7 мингдан ортиқ объект, жумладан, 1641 кўп қаватли уй, 15060 фуқаролик ва жамоат бинолари ўрганилмоқда.
Жорий йилда мегаполисда ижтимоий объектларни сейсмик мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда. 20 миллиард тенгега 16 та объект мустаҳкамланади.
Муаллиф: Алма Муқанова