Алмати метросида йўл ҳақини янги усулда тўлашингиз мумкин

Алмати метросида «Face Pay» инновацион хизмати ишга туширилди, яъни юзни таниб олиш технологияси ёрдамида йўл ҳақини тўлаш, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Face Pay
Фото: Алмати ҳокимлиги

Алмати метроси матбуот хизмати хабарига кўра, иккита бекатларида - “Абай” ва “Б.Момишули” - сунъий интеллект ёрдамида йўл ҳақини дарҳол тўлаш имконини берувчи Face Pay махсус терминали ўрнатилди.

Метрода юриш учун энди алоҳида жетон сотиб олиш ёки тўлов картасини рўйхатдан ўтказиш шарт эмас, янги тўлов тизими контактсиз тўловни тез ва хавфсиз амалга ошириш имконини беради.

Лойиҳа Halyk Bank билан ҳамкорликда тажриба режимида ишга туширилди.

Хизматдан фойдаланиш учун “тўловлар” бўлимидаги Halyk Bank мобиль иловаси орқали Face Pay хизматига уланиш керак.

Сўнгги хабарлар