Алмати - Марказий Осиёдаги энг қиммат шаҳар

алматы
Фото: Александр Павский/Kazinform

ALMATY. Kazinform – 2024 йилнинг биринчи ярмидаги Numbeo рейтингига кўра, Алмати Марказий Осиёдаги “энг қиммат шаҳар” бўлиб қолмоқда. Шунингдек, биринчи ярим йиллик якунларига кўра, Алмати ва Астана шаҳарларида яшаш қиймати индекси пасайган, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Numbeo - 2009 йилда асос солинган дунёдаги энг катта харажат ва ҳаёт сифати маълумотлар базасидир. Рейтинглар ижарага бериладиган уй-жой, озиқ-овқат, ресторанлар ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланувчи шарҳлари асосида тузилади.

Рейтинг 218 та шаҳарни ўз ичига олган бўлиб, Швейцариянинг Женева шаҳри биринчи, Покистоннинг Карачи шаҳри эса охирги ўринни эгаллаган.

Алмати шаҳри 164-ўринни, Астана 176-ўринни эгаллади.

Марказий Осиё шаҳарлари орасида Алмати етакчилик қилган бўлса, Астана иккинчи ўринда. Бишкек ва Тошкент мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

Агар бутун Осиёни оладиган бўлсак, Алмати ва Астана 32 ва 36-ўринларда. Сингапур Осиёдаги энг қимматлигича қолмоқда.

2024 йил январь ҳолатига кўра, Алмати ва Астана 279 ва 296-ўринларни эгаллаган бўлса, ўша пайтда рўйхатда 370 та шаҳар бўлган эди.

Рейтинг олтита кўрсаткич бўйича тузилган бўлиб, январь ойи ва ҳозирда яшаш қиймати индексини солиштирганда Қозоғистоннинг ҳар икки шаҳрида, Алматида 35,9 дан 34,2 га, Астанада 33,6 дан 31,9 га пасайган. Уй-жой ижараси ставкаларини солиштирганда, улар ҳам пасайди.

Сўнгги хабарлар