Алмати - Қозоғистондаги энг кўп театр мавжуд шаҳар

ALMATY. Кazinform - Алмати - мамлакатдаги энг кўп театрлар тўпланган жой. Бу ҳақда Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бюро маълумотларига кўра, 1932 йилда мамлакатда атиги 2 та театр ишлаган. 4 йилдан кейин уларнинг сони 24 тага етади.

«Бугунги кунда Қозоғистоннинг 65 та театрида спектакллар қўйилмоқда. Улардан 10 таси хусусийдир. Театрларнинг аксарияти Алматида тўпланган бўлиб, у ерда 18 та театр фаолият юритади. Астанада - 9 та, Чимкентда 6 та санъат уйи бор.Театрларнинг асосий улушини драма театрлари ташкил этади. Уларнинг сони 36 та. Қозоғистонда 4 та опера ва балет театри, шунча мусиқали театр бор. Ёш томошабинлар учун 6 та театр ва яна 9 та қўғирчоқ театри мавжуд», - дейилади хабарда.

Қолаверса, театрга ташриф буюрувчиларнинг аксарияти Алматида.

«2021 йилда театрларда 2565 та спектакл намойиш этилди. Улардан 319 таси янги саҳналаштирилган. Ўтган йили санъаткорларнинг чиқишларини 1 миллион 172 минг 718 нафар томошабин томоша қилган. Томошабинларнинг асосий қисми Алмати (278,3 минг киши), Астана (211,3 минг киши) ва Шарқий Қозоғистон вилояти (137,2 минг киши) театрларида бўлди», — дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар