Алмати фестивали: Турли миллат вакиллари қозоқ мусиқа асбобларида чалишди

ALMATY. Kazinform – Қозоқ миллий чолғу асбобларини пухта эгаллаб, давлат тилида равон сўзлашувчи миллат вакиллари Алмати шаҳрида ўтказилган «Санъатимиз сенга – Қозоғистон!» мусиқа фестивалида чиқиш қилди, деб хабар беради Kazinform.
None

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Жамбил номидаги Қозоғистон давлат филармонияси саҳнасида Олег Никитин дўмбрада Қурманғазининг «Адай», Бабек Иилдирим эса қўбизда «Қаракемер»ни ижро этди. Денис Яковлев «Еки жиренди» халқ қўшиғини, опера хонандаси Ангелина Югай «Қуанамин», Роксана Қурбанова «Арман-айди» халқ қўшиғини ижро этиб, томошабинларнинг алоҳида олқишларига сазовор бўлди. Бошқа санъаткорлар ҳам яхши чиқишди.


Сўнгги хабарлар