Алмати аэропортининг янги терминали биринчи рейсларни қабул қилди

ALMATY. Kazinform – Ёзнинг биринчи кунида Алмати шаҳри аэропортининг янги терминали илк рейсларни қабул қилди.

Алматы терминал
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

«Эйр Астана» авиакомпаниясининг Лондон-Алмати йўналиши бўйича учаётган самолёти аэропортга эрталаб соат 8:50 да етиб келди (КС-664 рейси). Самолётда 94 йўловчи бўлган. Соат 09:50да эса «Эйр Астана» авиакомпаниясининг (КС-653) биринчи самолёти Алмати — Доҳа йўналиши бўйича парвоз қилди. Самолёт бортида 166 нафар йўловчи бўлган.

Янги терминалнинг илк йўловчиларига аэропорт номидан эсдалик совғалари топширилди.

“Алмати шаҳри аэропортининг янги терминали қурилиши 2021 йилнинг май ойида бошланган ва тўлиқ сармоя ҳисобидан амалга оширилган. Терминалнинг майдони 53 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Янги терминалда 7 та телескопик нарвон, 50 та рўйхатдан ўтиш жойи, 6,2 минг дона юкни қайта ишлаш учун мўлжалланган 4 та конвеер мавжуд”, — деб ёзади ҚР Транспорт вазирлиги.

Янги терминал йилига 14 миллион йўловчига хизмат кўрсатишга қодир.

Келгусида маҳаллий ва хорижий компаниялар аэропортдан дунёнинг 10 та давлатига 15 та халқаро йўналишни амалга оширади.

Сўнгги хабарлар