Алмати аэропортида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

None
ALMATY. Кazinform – Алмати аэропортида текширув кучайтирилди. Йўловчилар парвозга эртароқ етиб келгани маъқул, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугундан бошлаб Алмати халқаро аэропортида текширув кучайтирилди. Яъни, аэропортга кираверишдаги терминалда қўшимча текшириш линияси ўрнатилди.

«Қозоғистон авиация маъмуриятининг буйруғига кўра, 12 сентябрдан бошлаб Алмати халқаро аэропортида фавқулодда профилактика тадбирлари ўтказилиши муносабати билан авиация хавфсизлигини кучайтириш чоралари жорий этилди. Халқаро рўйхатга олиш зали олдига қўшимча текширув чизиғи ўрнатилди», — дейилади расмий хабарда.

Йўловчиларга кечикишлар олдини олиш учун аэропортга эрта етиб бориш тавсия қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хавфсизлик чораси 30 сентябргача давом этади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар