08:09, 21 Июль 2022 | GMT +5
Алишер Байбуров 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди
TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон оғир атлетикачиси Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон оғир атлетика федерацияси Instagram саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Мусобақа куни спортчиларимизга катта ғалабалар олиб келди. Алишер Байбуров 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг «кумуш» медали совриндори бўлди», - деб ёзади федерация матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ерасил Омаров оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида «бронза» медалини қўлга киритган эди.