Александр Недовесов Португалияда ўтказилган АТР 250 турнирида чемпион бўлди

Александр Недовесов
Фото: ҚТФ

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи жуфтлик ўйинчиси, дунё рейтингида 44-ўринни эгаллаб турган Александр Недовесов Эшторилда (Португалия) ўтказилган АТР 250 турнирида ғолиб чиқди.

Недовесов эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида қайд этилди.

Финалда Қозоғистон-Эквадор дуэти ўйиннинг 2-ракеткалари франциялик Садио Думбия ва Фабиен Ребул билан чемпионлик учун кураш олиб борди.

Биринчи партияда Недовесов ва Эскобар икки марта брейк қилиб, олдинга чиқиб олишган бўлса-да, рақиблари ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳисоб 5:5 бўлганида, Александр ва Гонсало яна бир брейкга эришишга муваффақ бўлишди - 7:5.

Иккинчи сетда улар 5:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Кейин тўпни ўйинга узатганда ҳам ўз имкониятларини бой бермади - 6:2.

Бир соату 40 дақиқа давом этган баҳсда А.Недовесов - Г.Эскобар 17 та брейк-пойнтдан бештаси ҳамда 1 эйсдан фойдаланди. Француз дуэти 1 эйс, 2 брейк (13 брейк-пойнт)дан ошиб кета олмади.

Шу тариқа, 30 март куни Испанияда ўтказилган “Жирона” челленжер мусобақасида ғолиб чиққан Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар энди ундан ҳам юқори мусобақа ғолиби бўлди.

Ушбу муваффақият эвазига қозоғистонлик теннисчи душанба куни янгиланадиган жаҳон рейтингида 39-ўринга кўтарилади. Бу унинг рекорди бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Недовесов Португалиядаги мусобақанинг 1-ракеткасини мағлуб этиб, финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар