Александр Недовесов Хорватиядаги мусобақанинг чорак финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида бинчи, дунёнинг 45-ракеткаси Александр Недовесов Умагда (Хорватия) ўтказилаётган АТP 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда дастлабки учрашувни мусобақанинг 4 ракеткаси уругвайлик Ариэль Бехар ва чехиялик Адам Павлашекга қарши ўтказди.

Дастлабки партияда Қозоғистон – Эквадор жуфтлиги 6:3 ҳисобида устун келган бўлса, иккинчи сетда А.Бехар – А.Павлашек ҳисобни ўз ҳисобларига ёзди – 6:4.

Супер тай-брейкда А.Недовесов – Г.Эскобар яққол устунлик кўрсатди – 10:3. Бир соату 24 дақиқа давом этган баҳсда улар 4 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтдан фойдаланишди.

Уругвай – Чехия жуфтлигии 4 та эйс, 1 та брейк (5 та брейк) билан ажралиб туришди.

Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар рақиблари чорак финалдан сўнг аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина Гамбург турнирининг ярим финалига йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Михаил Кукушкин теннис бўйича Президент кубогида чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар