Александр Недовесов Голландиядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Александр Недовесов Хертогенбос (Голландия) АТР 250 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: sports.kz

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда голландиялик Робин Хасе ва Таллон Грикспурга қарши ўз маҳоратини намойиш этди.

Қозоғистон-Еквадор жуфтлиги 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Александр Недовесов - Гонсало Эскобар финалга чиқиш учун австралиялик Алекс Де Минаур - Жордан Томпсон билан беллашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар