Александр Недовесов Болгариядаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларда биринчи, дунёнинг 49-ракеткаси Александр Недовесов София (Болгария) шаҳрида ўтказилаётган АТР 250 турнирининг чорак финалига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform.

Александр Недовесов Болгариядаги мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди
Фото: ktf.kz

Биринчи даврада қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан мусобақанинг 4 ракеткалари австриялик Александр Эрлер ва Лукас Мидлерга қарши кортга чиқди.

Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда улар 3 та эйс ва 3 та брейк билан ажралиб туришди.

Александр Недовесов - Гонсало Эскобар ярим финалга чиқиш учун болгариялик Янаки Милев - Петр Нестеров билан беллашади.

Сўнгги хабарлар