Александр Недовесов Астана турнирининг чорак финалига чиқди

Спорт
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Александр Недовесов Астана АТР 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан бирга илк учрашувини аргентиналик Себастьян Баэс ва испаниялик Бернабе Сапата Миральес билан ўтказди.

Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Александр Недовесов ва Гонсало Эскобарнинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Ўйиндан сўнг берган интервьюсида А.Недовесов Болгария билан Девис кубоги плей-офф ўйинидан сўнг Хитойдаги бир нечта мусобақаларда қатнашмаганини айтди.

"Мен Астана турнирига муносиб тайёргарлик кўришга қарор қилдим. Бу ердаги кортларни яхши биламан, шунинг учун тез мослашдим. Ўз олдимга доим юқори мақсадлар қўйганман. Қолаверса, юртингизда ўйнаш катта масъулиятдир. Бу йил бу ерга кучли теннисчилар тўпланишди. Жумладан, хорватиялик Мате Павич ва Буюк Британия теннисчиси Жейми Маррейни қайд этиш мумкин. Бу йил Павич жуфтлик ва аралаш жуфтлик баҳсларида олти марта, Маррей эса етти марта чемпион бўлди. Бундай мусобақа бўлганда бор кучингизни ишга солишингиз керак”, – деди қозоғистонлик теннисчи.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар