14:27, 08 Апрель 2023 | GMT +6
Александр Бубликнинг Монте-Карлодаги рақиби аниқ бўлди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 56-ракеткаси Александр Бубликнинг Монте-Карло мастерс турниридаги рақиби аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Ушбу мусобақа 8-16 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Турнир расмий сайтидан олинган маълумотларга кўра, А.Бублик биринчи даврада дунё рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган Александр Зверев билан куч синашади.
«Катта дубулға» турнирининг 22 карра чемпиони сербиялик Новак Жокович турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида, грециялик Стефанос Циципас эса иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилди. Шунингдек, россиялик Даниил Медведев (3), Андрей Рублев (5), Карен Хачанов (9), норвегиялик Каспер Рууд (4), даниялик Хольгер Руне (6), италиялик Янник Синнер (7), америкалик Тейлор Фритц (8), Польша вакили Хуберт Хуркач (10) ва бошқалар ҳам мусобақада иштирок этди.
Стефанос Циципас ўтган йили Монте-Карлодаги мастерс турнирида ғолиб бўлган.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ