Александр Бублик Вашингтондаги асосий турнирнинг жуфтлик баҳсларида иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Александр Бублик жуфтлик баҳсларида Вашингтондаги АТР 500 турнирига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи голландиялик Таллон Грикспор билан саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди.

Дастлаб қозоқ-нидерландия дуэти америкалик Маркос Гирон ва филиппинлик Трет Хьюини беллашувда мағлуб этди - 5:7, 7:6 (8:6), 10:8.

Саралаш босқичининг финалида «Бублик» – «Грикспор» ҳиндистонлик Анируд Чандрасекар – Вижай Сундар билан куч синашди. Дастлабки ўйинда Қозоғистон-Голландия жуфтлиги 7:5 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи ўйинда рақиблари жавоб қайтаришди – 6:4.

Аммо супер тай-брейкда Бублик ва Грикспор ғалаба қозонди - 10:6. Шу тариқа улар асосий турнирга йўл олди.

А.Бублик Вашингтондаги АТР 500 мусобақасининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар