Александр Бублик Уимблдоннинг учинчи босқичига чиқди

LONDON. Кazinform — Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 23-ракеткаси Александр Бублик Уимблдон турнирининг учинчи босқичига йўл олди.

Бублик
Фото: instagram.com/bublik

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида 98-ўринни эгаллаб турган франциялик Артур Казони ютди.

Бублик рақибини 6:4, 7:6 (7:1), 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Икки соату 6 дақиқа давом этган баҳсда у 19 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди. Казо 7 эйс билан чекланди.

Тўртинчи босқичга чиқиш учун Александр Бублик дунёнинг 13-ракеткаси америкалик Томми Пол ёки 147-ўриндаги финляндиялик Отто Виртанен билан рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцева Уимблдонда дунёнинг собиқ 1-ракеткаси устидан ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.

 

 

Сўнгги хабарлар