Александр Бублик Штутгарт турнирининг чорак финалига чиқди

Александр Бублик
Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 17-ракеткаси Александр Бублик Штутгартда (Германия) ўтказилаётган АТР 250 турнирининг чорак финалига чиқди.

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунё рейтингида 135-ўринни эгаллаб турган сербиялик Ҳамад Меджедовичга қарши маҳорат кўрсатди.

Биринчи партияда Бублик яққол устунлик қилганди - 6:1. Иккинчисида эса ўйинни тай-брейкда якунлашга муваффақ бўлди – 7:6 (7:4).

Бир соату 20 дақиқа давом этган мусобақада Бублик 18 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланди. Меджедович 14 эйс билан ажралиб турди.

Александр Бублик ярим финалга чиқиш учун дунё рейтингида 30-ўринни эгаллаб турган италиялик Лоренцо Музетти билан беллашади. У иккинчи даврада 65-ўриндаги германиялик Доминик Кöпферни қарийб 3 соат давом этган баҳсда мағлуб этди – 6:7 (9:11), 7:6 (7:5), 6:3.

Сўнгги хабарлар
telegram