Александр Бублик Санкт-Петербургдаги турнирни муваффақиятли бошлади

Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Александр Бублик (АТР рейтингида 32-ўрин) Санкт-Петербургдаги кўргазмали турнирдаги илк учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Александр Бублик
Фото: Sports.kz

Бублик испаниялик спортчи Роберто Баутиста Агутга (дунёнинг 57-ракеткаси) қарши ўйнади. Бир соат 31 дақиқа давом этган учрашувда қозоғистонлик 6:4, 3:6, 10:6 ҳисобида зафар қучди.

Сўнгги хабарлар