Александр Бублик Мадриддаги турнирнинг тўртинчи босқичга йўл олди

александр бублик
Фото: bublik/Instagram

MADRID. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, жаҳоннинг 18-ракеткаси Александр Бублик Мадридда (Испания) ўтказилаётган АТР 1000 турнирининг тўртинчи босқичига йўл олди.

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда дунёнинг 15-ракеткаси, америкалик 21 ёшли Бен Шелтон билан куч синашди.

Биринчи партияда Шелтон 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди ва бу устунликни сақлаб қолди — 6:3.

Қизиқарли курашларга бой кечган иккинчи сетни Бублик тай-брейк билан якунланди – 7:6 (7:2).

Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида қозоғистонлик теннисчи брейк қилишга муваффақ бўлди.

Ниҳоят тўпни узатганда ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади — 6:4.

Икки соату 10 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда А.Бублик 8 та эйс билан бирга 5 та брейк-пойнтдан фақат биттасини қайд этди.

Б. Шелтон 9 эйс, 1 брейк (8 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Александр Бублик чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 4-ракеткаси россиялик Даниил Медведев ёки 26-ўриндаги америкалик Себастьян Корда билан рақобатлашади.

Қозоғистонлик теннисчи айни дамда ATP Live рейтингида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар