Александр Бублик Германиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик (дунёнинг 48-ракеткаси) Халледа (Германия) АТР 500 турнирида иккинчи учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: sports.kz

1/8 финал доирасида қозоғистонлик маҳаллий спортчи Ян-Леннард Штруфф (дунёнинг 21-ракеткаси ва Германиянинг биринчи ракеткаси) билан ўйнади. Александр учта сетда умумий ҳисобда 6:3, 6:7, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Икки соату 14 дақиқа давом этган учрашувда Бублик 23 та эйс амалга оширди ва 14 та брейк-пойтнинг тўрттасидан фойдаланишга муваффақ бўлди. Рақиб 14 та эйс ва 2 та брейк билан ажралиб турди.

Кейинги босқичда Бублик италиялик Янник Синнер билан ўйнайди.

Сўнгги хабарлар