Александр Бублик биринчи марта жаҳон рейтингида ТОП-25 га кирди

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform – Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) янгиланган рейтингни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси 26-ўриндан 25-ўринга кўтарилди.

Бу унинг жаҳон рейтингидаги энг яхши кўрсаткичидир.

Умуман олганда, қозоғистонлик теннисчилар рейтингдаги кўрсаткичларини яхшилашга муваффақ бўлишди.

Тимофей Скатов 136 дан 131 га, Михаил Кукушкин 229 дан 227 га, Бейбит Жуқаев 270 дан 258 га, Астанадаги Президент кубоги учун челенжер турнирида ғолиб чиққан Денис Евсеев дарҳол 412 дан 340 га, Дмитрий Попов 373 дан 375 га кўтарилди.

Александр Недовесов жуфтлик баҳсларида 45-ўринни сақлаб қолган бўлса, Андрей Голубев 82-ўриндан 83-ўринга тушиб кетди.

Елена Рибакина аёллар ўртасида WТА рейтингида 3-ўринда қолди, Юлия Путинцева эса 58-ўриндан 60-ўринга тушиб кетди.

Е.Рибакина бу ҳафта ҳеч қандай мусобақада қатнашмайди. Жаҳон рейтингида 4-ўринни эгаллаб турган америкалик Жессика Пегула Вашингтондаги WТА 500 мусобақасининг чорак финалига чиқса, кучли учликка қайта киради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар