Александр Бублик АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 47-чи ракеткаси Александр Бублик АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

А.Бублик илк учрашувини дунё рейтингида 72-чи ўринни эгаллаб турган франциялик Юго Гастон билан ўтказди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Бир соату 46 дақиқа давом этган учрашувда Бублик 13 та эйс амалга оширди ва 12 та брейк-пойнтнинг бештасидан фойдаланди. Гастон 1 эйс, 2 брейк (6 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

А.Бублик иккинчи босқичда дунёнинг 15-чи ракеткаси испаниялик Пабло Карреньо-Буста билан куч синашади. У австриялик Доминик Тимдан устун келди - 7:5, 6:1, 5:7, 6:3.

Соврин жамғармаси 60 миллион АҚШ долларига баҳоланган «Катта дубулға» турнири 11 сентябр куни якунланади.

Ўтган йили россиялик Даниил Медведев сербиялик Новак Жоковични мағлуб этиб, финалда ғалаба қозонган эди.

Аёллар ўртасидаги АҚШ очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида қозоғистонлик Елена Рибакина ва Юлия Путинцева иштирок этади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: olympic.kz


Сўнгги хабарлар
telegram