Ақтауда ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси қачон ечим топади – ҳоким жавоби

ASTANA. Kazinform – Манғистау вилояти ҳокимининг айтишича, ичимлик суви муаммосини босқичма-босқич ҳал этиш йўли кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҳоким марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Нұрдәулет Қилыбай
Фото: Марказий коммуникациялар хизмати

“Вилоятни ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси ҳамон долзарблигича қолмоқда. Муаммони босқичма-босқич ҳал этиш учун 2025 йилгача 140,5 минг куб метр қувватга эга 10 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, “Каспий” шўр сувни чучук сувига айлантириш заводи қувватини 40 минг куб метрга ва Ақтау шаҳридаги кунига 7 минг куб метр сувни чучуклаш лойиҳаси ниҳоясига етказилмоқда”, – деди Манғистау вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибай

Ҳокимнинг сўзларига кўра, қолган 7 та лойиҳа келгуси йилда амалга оширилади.

“Бу борадаги ишлар Давлат раҳбари томонидан қаттиқ назорат қилинмоқда”, – дея эслатди вилоят раҳбари.

Сўнгги хабарлар