15:17, 05 Июль 2023 | GMT +5
АҚШдаги турнир стартида Михаил Кукушкин ғалаба қозонди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин (ATP рейтингида 262-ўрин) Блумфилд Хилсда (АҚШ) бўлиб ўтаётган турнирнинг биринчи даврасида америкалик Кристиан Харрисон (1104-ўрин) билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Кукушкин бу қарама-қаршиликда яққол фаворит ҳисобланганди, аммо ўйин унга осон кечмади. Қозоғистонлик теннисчи биринчи сетда ишончли ғалаба қозонди – 6:2, иккинчиси сетда эса тай-брейкда мағлуб бўлди – 6:7 (7:9). Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда Кукушкин тай-брейкда ғалаба қозонди - 7:6 (7:5).
Шу тариқа, у «челленжер»нинг 1/8 финалига йўл олди ва у ерда Жованни Мпетши Перрикар (Франция, 218-ўрин) – Нишеш Басаваредди (АҚШ, рейтингсиз) учрашуви ғолиби билан учрашади.
Блумфилд Хилс турнирининг мукофот жамғармаси 80 000 долларни ташкил этади.