АҚШда қозоғистонлик профессионал боксчи еттинчи ғалабасини нишонлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Бек Нурмағанбет (6:0, 4 КО) профессионал боксдаги еттинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Бек Нурмағанбет америкалик Хайнелл Уилер (7-1, 6 КО) билан жанг олиб борди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раундда якунланди. Бек рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа, Бек Нурмағанбет профессионал боксдаги еттинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик Эвгений Павлов мексикалик Алексис Салидони, Абилайхан Жусипов эса мексикалик Эдгар Рамиресни нокаут билан мағлуб этганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram