Ақордада Владимир Путинни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Ақордада кутиб олди, дея хабар беради Каzinform.

Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Маросимлар залида фахрий қоровул саф тортди ва унинг раҳбари Давлат раҳбарларига рапорт берди. Шундан сўнг Президент оркестри ҳар икки давлат мадҳияларини ижро этди. Мадҳиялар тингланганидан сўнг, Владимир Путин ва Қасим-Жомарт Тоқаев гилам бўйлаб Қозоғистон Республикаси Давлат байроғи томон юрдилар. Унинг олдига келганида меҳмон тўхтаб, бир оз бошини эгиб, ҳурмат бажо келтирди. Шундан сўнг меҳмон ва Президент фахрий қоровул сафидан ўтди. Россия раҳбари фахрий қоровул бошлиғи билан хайрлашди.
Айни пайтда Президентлар видеоалоқа орқали Костанайда бўлиб ўтаётган Қозоғистон ва Россиянинг ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путинни пойтахт аэропортида давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Икки давлат раҳбарларининг музокаралари ва Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, президентлар видеоалоқа орқали Қостанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россиянинг ХIХ ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этадилар.