08:42, 09 Ноябрь 2023 | GMT +5
Россия Президенти Владимир Путинни Астана аэропортидан Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди
Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путинни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон пойтахти аэропортида кутиб олди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Астанага келиши ҳақида ёзган эдик.
Ташриф чоғида икки давлат раҳбарларининг музокаралари ўтказилиши, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, президентлар видеоалоқа орқали Қостанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россиянинг ХIХ ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этади.

