15:20, 06 Ноябрь 2023 | GMT +5
Владимир Путин Астанага расмий ташриф билан келади
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 9 ноябрь куни Астанага расмий ташриф билан келади, дея хабар беради Каzinform агентлиги Ақордага таяниб.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказиш режалаштирилган, унда Қозоғистон-Россия стратегик шериклигининг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, президентлар видеоконференцалоқа орқали Қостанайда бўлиб ўтадиган Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ХIХ ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ишида иштирок этади.