Ақмола шаҳрида 6 та болалар боғчаси, 14 та мактаб қурилади
Унинг сўзларига кўра, мактабгача ва ўрта таълим - муҳим соҳа бўлиб қоляпти.
«Икки ёшдан олти ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ва тарбия билан 100 фоиз қамраб олиш бўйича вазифаларни ҳал этиш давом этяпти. Айни пайтда вилоятда бу кўрсаткич 86 фоизни ташкил этса, йил охирига қадар 88 фоизга етказиш кўзда тутилган. Жорий йилда 313 ўринли 2 та боғча фойдаланишга топширилди, 1706 ўринли яна 6 та боғча қурилиши давом этяпти», - деди Е. Маржиқпаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Шу билан бирга, вилоят ҳокими мактаблар инфратузилмасини ривожлантириш таълим сифатига бевосита таъсир қилишини таъкидлади.
«Жорий йилда «Бандликнинг йўл харитаси» ва «Овул - мамлакат бешиги» дастурлари доирасида вилоят бюджетидан 85 та объектни комплекс ва навбатдаги таъмирлаш учун 8,6 млрд тенге ажратилди, бу ўтган йилги даражадан уч баробар кўпдир, 5,5 минг ўқувчига мўлжалланган 14 та мактаб, шунингдек, уч сменали ўқитишни бекор қилиш доирасида 2 та мактаб қурилиши давом этяпти. 2024 йилда яна 7 та мактаб фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, 2025 йилгача «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 26 минг 500 ўринли 20 та мактаб қуриш режалаштирилган», - деди ҳоким.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи