Air Astana Алматидан Атирауга қўшимча рейсларни йўлга қўяди

Air Astana
Фото: Максат Шагырбаев / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қўшимча рейсларни жорий этиш тўғрисидаги қарор Атирау вилоятидаги сув тошқини билан боғлиқ вазият туфайли ушбу йўналиш бўйича талабнинг ортиши сабабли қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform авиакомпания матбуот хизматига таяниб.

- 9 апрель куни Air Astana авиакомпанияси Airbus A321 самолётида Алматидан Атирауга ва ортга KC 8770 ва KC 8780қўшимча рейсларини амалга оширади. Самолёт сиғими 179 ўринни ташкил этади. Алматидан Атирауга парвоз 17:00 да амалга оширилади. Қайтиш парвози соат 21:15 да амалга оширилади», - дейилади Air Astana хабарида.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтида, Air Astana иловасида ёки брон қилиш ва ахборот марказида харид қилишингиз мумкин.

Air Astana миллий авиакомпанияси кўнгилли ташкилотларнинг инсонпарварлик ёрдамини бепул ташиш бўйича сўровларини қабул қилишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар