Афсонавий теннисчи Рафаэль Надаль спортдаги фаолиятини якунлашини айтди
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Рафаэль Надаль Девис Кубоги финалидан кейин фаолиятини якунлашини малум қилди, деб ёзади ATP Tour.
38 ёшли теннисчи 19-24 ноябрь кунлари Малага шаҳрида бўлиб ўтадиган Девис кубоги финалида сўнгги учрашувини ўтказади.
“Ҳаммага салом, мен профессионал теннисдаги фаолиятини якунлаганимни эълон қилмоқчиман. Дарҳақиқат, охирги йиллар мен учун оғир бўлди, айниқса охирги икки йил. Чекловсиз ўйнашда давом этаман деб ўйламайман. Албатта, бу қийин қарор қабул қилишим учун бироз вақт талаб қилди, лекин ҳаётда ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор ва мен ўйлайманки, ҳозир мен учун муваффақиятли фаолиятимни якунлаш вақти келди”, – деди Надаль испан тилида Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеода.
Фаолияти давомида испаниялик теннисчи 22 та "Катта дубулға"да ғалаба қозонган, шу жумладан, Ролан Гаррос (Франция очиқ чемпионати) 14 та рекорд ютуғи бор.