Афғонистонга ёрдам: Чимкентдан махсус рейс Ҳиротга учиб кетди

Афғонистонга ёрдам: Чимкентдан махсус рейс Ҳиротга учиб кетди
Фото: ҚР ФВВ

Афғонистон ғарбида содир бўлган зилзила қурбонларига Қозоғистон халқи номидан инсонпарварлик ёрдами олиб кетилган махсус рейс Чимкентдан Ҳирот провинциясига йўл олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Миллий гвардиянинг гуманитар ёрдам олиб кетаётган Y8F200W самолёти Чимкент аэропортидан ҳавога кўтарилди.

1200 кишига мўлжалланган вақтинчалик бошпана учун ўнлаб чодирлар, бир неча тонна дори-дармонлар ортилган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро расмий ривожланиш агентлиги бош менежери Серик Нуржаннинг сўзларига кўра, Ҳирот провинциясига етказилиши керак бўлган дори-дармонлар Афғонистон томони сўраган рўйхатга мувофиқ тузилган. Хусусан, азитромицин, ибупрофен, цефтазидим, парацетамол каби антибиотиклар етказиб берилади.

Ұшақ

Эслатиб ўтамиз, 7 октабр куни Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлган, 9000 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Бундан олдин Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиши хабар қилинганди.

Гуманитар ёрдам озиқ-овқат, бошпана, дори-дармон, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлардан иборат.

Ұшақ

Юкнинг бир қисми ҳаво орқали, бир қисми эса темир йўл орқали етказилади.

Шу билан бирга вайроналар остида қолган одамларни қутқариш учун Афғонистонга ўт ўчирувчилар, жумладан кинологлар ҳам юборилади.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги зилзиладан Қозоғистон фуқаролари жабр кўрмаган.

Сўнгги хабарлар