Афғонистонга гуманитар ёрдам олиб келинаётган махсус рейс Алматига етиб борди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами юкланган Y8F200W самолёти Алматига қўнди.
– Зилзиладан жабр кўрган Афғонистон халқи учун инсонпарварлик ёрдамини юклаяпмиз. Астана шаҳридан 1 тонна тиббий маҳсулотлар ва дори-дармонларни олдик. Шундан сўнг Алмати шаҳридан чодирлар, Чимкент шаҳридан эса тиббиёт буюмлари ва дори-дармонларни олиб кетамиз. Эртаси куни биз бу гуманитар юкларни Афғонистонга етказиб берамиз”, — дея изоҳ берди Миллий гвардия ҳарбий қисми авиация отряди командири Нурғали Топанов.
Зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш учун Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари Афғонистонга жўнатилди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди. Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан 45 кишидан иборат куч ва воситалар, жумладан қутқарувчилар, Республика тезкор қутқарув отрядининг кинология отрядлари, Табиий офатлар тиббиёти маркази шифокорлари ва тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ тузилди.