АЭС қурилиши мамлакат ривожига қандай таъсир қилади

ALMATY. Кazinform - Агар мамлакатда атом электр станцияси қурилса, бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир қилади. Бу ҳақда «Қозоғистон атом электр станциялари» МЧЖ атом энергетикаси бўлими бошлиғи Асет Махамбетов «Атом электр стансиялари имкониятлари» мавзусида Алматида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: criptoaldia.com

«АЭС қурилиши орқали мамлакат илмий-техникавий жараёнининг ривожланиши, юқори малакали кадрларларнинг кўпайиши, АЭС қурилиши жараёнида 8 мингта янги иш ўрни яратилиши, 2000 нафаргача сифатли кадрлар тайёрлаш, Мамлакатнинг сармоявий жозибадорлиги, маҳаллий саноатни ривожлантириш, аҳолини 60 йилдан ортиқ энергия билан таъминлаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини йилига 10 миллион тоннагача камайтириш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади», — деди Асет Махамбетов.

Унинг сўзларига кўра, 2018-2022 йилларда мамлакатда АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

«2018 йилда техник-иқтисодий асослашнинг маркетинг қисми тайёрланди. Мустақил халқаро экспертиза ўтказилди. 2019-2021 йилларда етакчи сотувчиларнинг мажбурий бўлмаган, техник ва тижорат таклифлари олинди. «Қисқа варақ» ҳам тузилган. Унга Хитойнинг CNNC, Жанубий Кореянинг КHNP, Россиянинг Росатом, Франциянинг EDF ядровий компаниялари ва корпорациялари киритилди. 2022 йил май ойида Қозоғистон Республикаси атом саноатини ривожлантириш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида Алмати вилоятида, Улкен қишлоғи яқинида атом электр станциясини қуриш учун жой танлаш таклиф қилинган эди. 2800 МВт даражасида атом электр станциясининг қувватини аниқлаш таклиф этилди. Шунингдек, 2022 йил ноябр ойида Алмати вилояти маслиҳати депутатлари атом электр станцияси қурилишига розилик бериш масаласини кўриб чиқиб, Жамбил тумани Улкен қишлоғи аҳолиси иштирокида эшитувлар ўтказишни таклиф қилди», — деди Асет Махамбетов.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда асосий энергия тақчиллигини қоплаш учун камида икки блокли 1200-1400 МВт қувватга эга атом электр станциясини қуриш зарур.

Шу боис Хитой, Жанубий Корея, Россия, АҚШ ва Франциядан 6 та вендордан техник ва тижорат таклифлари олинди. Атом энергетикаси технологияларини қиёсий таҳлил қилиш ва баҳолаш учун Франциянинг «Assystem» компанияси билан ҳамкорликда АЭХА ҳужжатлари тавсиялари асосида мезонлар тизими ишлаб чиқилган. Умуман олганда, хорижий ядро технологиялари сотувчилари (III ва III+ авлод) томонидан таклиф этилган 13 та замонавий реактор лойиҳаси ўрганилди», — деди маърузачи.

Асет Махамбетов АЭСга зарур кадрлар ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.

«Икки блокдан иборат юқори қувватли атом электр станциясига ўртача 2000 ишчи керак бўлади. Улар орасида ишлаб чиқариш ходимларига 1300 киши керак. Атом ихтисослиги бўйича билимга эга ишчилар АЭСнинг саноат ва ишлаб чиқариш ходимларининг 20 фоизини ташкил қилади», - деди у.

Фото: criptoaldia.com

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар