Абай вилоятида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар 1 млн тенге грант ютиб олишлари мумкин

Абай вилоятида тадбиркорлик фаолияти
Фото: Kazinform

Абай вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Zhas project» лойиҳаси ишга туширилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Лойиҳада 18-35 ёшдаги фуқаролар иштирок этиб, 1 миллион тенге миқдоридаги давлат қўллаб-қувватлаш грантини ютиб олишлари ва ўз бизнес ғояларини амалга оширишлари мумкин.

Лойиҳанинг ҳудудий координатори Эльзира Жунисованинг айтишича, республикага ажратилган 28 грантнинг 8 таси Абай вилоятига тегишли.

“Абай ёшлари 8 миллион тенге миқдорида бепул грант олишлари мумкин. Бироқ эста тутиш керак, агар маблағлар ер участкалари ва маълум техника сотиб олишга сарфланса, лойиҳалар дастурда иштирок ета олмайди. Шунингдек, илмий изланишлар, қўлёзмалар ёзиш ҳам қўллаб-қувватланмайди”, - дейди Эльзира Жунисова.

Ариза «Zhas project» сайтида 9-22 октябрь кунлари қабул қилинади. Техник саралаш 23 октябрдан бошлаб, ғолиблар 1 ноябрдан аниқланади.

Лойиҳани бошидан охиригача менторлар бошқарадилар.

Уларнинг вазифаси - грант олиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамоага йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат.

Грант ғолиблари онлайн тренингдан ўтадилар. У ерда улар бандлик, ижтимоий тадбиркорлик ва етакчилик каби ҳаётий кўникмаларни ўрганадилар.

Лойиҳа талабларига кўра, Абай вилояти ҳудудида истиқомат қилувчи, доимий иш жойига эга бўлмаган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб Қозоғистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Дастур икки босқичдан иборат - техник ва рақобатбардош.

Комиссия барча аризаларни кўриб чиқиб, 31 октябргача қарор қабул қилади.

Сўнгги хабарлар