10:28, 02 Август 2023 | GMT +5
Абай вилояти ўқувчилари ақлли иссиқхона барпо этди
SEMEY. Kazinform – 10-11 синфда таҳсил олаётган ёш ихтирочилар иссиқхонани автоматлаштиришни таклиф қилди. Ўқувчилар томонидан таклиф этилган лойиҳа иссиқхонада етиштирилган сабзавот ва меваларни суғориш технологиясини соддалаштиради, деб хабар беради Kazinform.

Улар замонавий технологиялар ёрдамида тупроқ ва ҳаво намлигини, иссиқхонадаги ҳаво ҳароратини назорат қилиш, керак бўлганда тупроқни суғоришни автоматлаштириш йўлини топди.
Таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳа Arduino рақамли дастур томонидан яратилган «ақлли иссиқхона» веб-интерфейс орқали бошқарилади.
Ёш ихтирочилар жамоасининг фикрича, бу нафақат сув ва электр энергиясини тежаш, балки йилнинг исталган фаслида ҳам деҳқонларга об-ҳаво ёмон бўлишидан қатъий назар, мўл ҳосил олиш имконини беради.
Ўқувчиларнинг бундай технологик усулни ўйлаб топишига ёз фаслининг қисқалиги ва вилоятдаги совуқ ҳаво ҳарорати сабаб бўлди.