8 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди

None
ОRAL. Кazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятидан миграция қонунчилигини бузган 8 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция департаменти матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, миграция хизмати бошқармаси суд қарорини бажариш мақсадида Қозоғистон Республикасининг миграция қонунчилигини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросини мажбуран депортация қилди.

«Бундан ташқари, Бўрли тумани полиция бўлими миграция хизмати гуруҳи инспектори Салауат Туримов томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида туман судининг қарори билан муқаддам депортация қилинган Ўзбекистон фуқароси Ақтау шаҳри ҳудудида эканлиги аниқланди. У 2022 йил августидан бери қидирувда эди. Миграция қонунчилигини бузганларнинг барчаси «Тажен» назорат-ўтказиш пункти орқали депортация қилинди ва 5 йил муддатга Қозоғистонга кириш тақиқланди», — дейилади департамент хабарида.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар