20:15, 02 Август 2023 | GMT +5
73 ёшли қария Атираудан дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш учун йўлга чиқди
ATYRAU. Кazinform – Улитау вилоятида яшовчи 73 ёшли саёҳатчи Сарсенбай Қотирашов дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш учун Атираудан йўлга чиқди. Унинг ташрифи икки йил давом этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Дунё давлатларига пиёда йўл олмоқчи бўлган саёҳатчи Сарсенбай Қотирашовнинг саёҳати бугун, 2 август куни бошланди.
У пиёда саёҳат олдидан атираулик ёшлар билан учрашди.
«Менинг пиёда саёҳатим дунёнинг бир қанча мамлакатларини қамраб олади. Мен Қозоғистонни тарк этиб, Россия, Грузия, Туркия, Болгария, Сербия, Венгрия, Австрия, Германия, Франция, АҚШ, Хитой, Мўғулистонга бораман. Кейинроқ Россия орқали Қозоғистонга қайтиш ниятим бор. Пиёда саёҳатимни 2025 йил август ойида якунлаш ниятим бор», – дейди Сарсенбай Қотирашов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улитаулик 73 ёшли қария бутун дунё бўйлаб пиёда марафонга чиқиши хабар қилинган эди.
Муаллиф: Бек Мустафа