577,4 мингга яқин киши Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида иштирок этди
Жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра 2021-2025 йиллар учун Тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 577,4 минг киши иштирок этди. 398,3 минг киши ишга жойлашди, 220,3 минг киши доимий иш жойига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform.

“177,9 минг киши имтиёзли иш ўринларига жойлаштирилди. Улардан 16,7 минг нафари ижтимоий иш ўринларига, 26,1 минг нафари ёшлар амалиётига, 113,5 минг нафари жамоат ишларига, “Биринчи иш” лойиҳаси доирасида 7,6 минг киши, “Авлодлар шартномаси” лойиҳаси доирасида 390 нафар, “Кумуш ёш” лойиҳаси доирасида 13,7 минг киши иш билан таъминланди.
40 100 нафар ишсизлар меҳнат бозорида талаб қилинадиган малакалар бўйича онлайн тренинглар билан қамраб олинди, шундан 36 600 нафари ўқишни тамомлади”, - деб ёзади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.
Шунингдек, “Бастау Бусинес” лойиҳаси бўйича 123 минг 800 нафар фуқаро тадбиркорлик асослари бўйича ўқитилди, шундан 93 минг 100 нафари ўқишни тамомлаб, сертификат олди.
Фаолият соҳасини танлаш мақсадида 95,3 минг киши ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.
Бундан ташқари, Миллий лойиҳа доирасида 2023 йилда 400 БҲМ (1 380 000 тенге) янги тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун 9 000 та грант ажратилиши режалаштирилган. Йил бошидан буён 5397 та грант ажратилди.