271 нафар фуқарога “Болашақ” халқаро стипендиясини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда 271 нафар фуқарога “Болашақ” халқаро стипендиясини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Грант соҳибларининг 136 нафари магистратурада, 8 нафари эса докторантурада таҳсил олади. Шунингдек, 127 нафар фуқаро дунёнинг энг яхши университет ва марказларида амалиёт ўтайди.
Комиссия аъзолари устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратди. Яъни, стипендия соҳибларининг 65 фоизи табиий фанлар ва технологиялар, 35 фоизи эса ижтимоий-гуманитар йўналишлар бўйича ўз билимларини оширади.
Шунингдек, 170 нафар фуқаро хориждаги етакчи илмий марказларда илмий амалиёт ўташ учун стипендия олди.
Ерлан Қарин таъкидладики, жорий йилда ўтган йилга нисбатан амалиёт ўташ учун 2 баробар, муҳандислик-техник мутахассисликларга эса 6 баробар кўп ариза тушган. Бу Давлат раҳбарининг муҳандислик-техник таълимни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуси долзарб ва замон талабларига жавоб беришидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, “Болашақ” дастурининг 30 йиллик натижалари ҳақида ёзган эдик.