2500 нафар қозоғистонлик талаба Россия ва Украинадан маҳаллий ОТМларига кўчирилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистонда Россия олий ўқув юртлари филиалларини очиш ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Январ ойида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон техник мутахассисларга муҳтожлигини ва Россия техник таълим муассасалари талабаларимиз учун устувор бўлишини айтди»

, - деди вазир.

У техник мутахассисларни устувор тайёрлаш тўлиқ амалга оширилаётганини айтди.

«Жорий йилда давлат буюртмаси бўйича 88 минг грант ажратилган бўлса, уларнинг 60 фоизи муҳандислик-техника йўналишларига ажратилган. «Болашақ» дастурида 65 фоизга яқин стипендия муҳандис-техник касбларига йўналтирилган. Қозоғистонда Россиянинг етакчи техник олий ўқув юртларининг иккита филиали очилди. Бу йил 2 сентябр куни Атирау шаҳридаги С.Ўтебаев номидаги Нефт ва газ университетида Губкин номидаги Россия нефт ва газ университетининг филиали очилди. Ва 12 сентябр куни Ал-Фарабий номидаги ҚозМУ негизида машҳур Москва муҳандислик-физика институтининг филиали очилди. МИФИ Ядро университети билан ядро энергетикаси ва ахборот хавфсизлиги соҳасида иккита катта дастурни бошлаганмиз. Шу боис бу вазифалар тўлиқ амалга оширилмоқда. Эндиликда абитуриентларимизни Россияга жўнатмасдан, мамлакатимиздаги энг кучли Россия муҳандислик университетларида таълим олиш мумкин», — деб жавоб берди Саясат Нурбек.

Шу билан бирга, фан вазири мамлакатга Россия ва Украинадан кўчиб келган қозоғистонлик талабалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Россияда ўқишни давом эттирмоқчи бўлганлар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Россияда бир неча минг қозоғистонлик талабалар таҳсил олмоқда. Қозоғистонлик талабаларнинг бир қисми Россия ва Украина университетларидан кўчирилганини тасдиқлашимиз мумкин. Хусусан, май ойидан бери Россиядан 2500 нафар талаба ва Украинадан 34 нафар талаба Қозоғистон олий ўқув юртларига кўчирилди»

, — деди Саясаи Нурбек.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram