2050 йилга бориб, иқлимий мигрантлар сони 1,2 миллиардга етиши мумкин

Ўзбекистон Экология вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирдан кўзланган мақсад Марказий Осиё давлатларининг тегишли органларини иқлим ўзгариши шароитида миграция ва хавф-хатарлар билан боғлиқ тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорликка таклиф этишдан иборат.
Ўзбекистон Экология вазири Азиз Абдуҳакимов иқлим ўзгариши туфайли дунё мамлакатлари учун қатор муаммолар юзага келаётганини таъкидлади.
Иқлим ва бошқа сабабларга кўра дунё аҳолисининг деярли ярми сув танқислигидан азият чекмоқда.
“Шунга кўра, улар ўз ҳудудларини тарк эта бошлайдилар. Охирги тадқиқотларга кўра, 2050 йилга бориб, иқлимий муҳожирлар сони 1,2 миллиардга етиши мумкин”, – деди вазир.
Тадқиқотга кўра, сўнгги 50-60 йил ичида иқлим ўзгариши туфайли Марказий Осиёдаги музликларнинг 30 фоизи эриб кетган.
Сўнгги бир неча ўн йилликларда ўртача йиллик ҳарорат 1,5 даражага ошди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда зарарли чиқиндиларни қайд этиш бўйича миллий реестр яратилиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Муаллиф: Алихан Асқар