2030 йилгача тўртта газни қайта ишлаш заводи қурилади – ҚР Энергетика вазири
ASTANA. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маҳаллий газ ишлаб чиқариш соҳасида янги заводларни ишга тушириш ҳақида гапирди.

“2026 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда 4 та газни қайта ишлаш заводи босқичма-босқич ишга туширилади. Хусусан, Қашаған кони хомашёси асосида – қуввати йилига 1 ва 2,5 миллиард куб метр, Қарашиғанақ конининг хомашёси асосида – йилига 4 миллиард куб метрни ташкил этади. Шунингдек, Жанаўзен шаҳрида қуввати йилига 900 миллион куб метр газни қайта ишлаш заводи қурилади”, - деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, Қашаған кони хомашёси негизида газни қайта ишлаш заводлари қурилишида Қатарлик инвестор – UCC Holding иштирок этган. Ҳозирда «QazaqGaz» ва «UCC Holding» ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг якуний шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
“Қарашиғақ газни қайта ишлаш заводи қурилиш лойиҳаси оператор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Жорий йилнинг февраль ойида EPC тендерида иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш якунланди. Ҳозирда потенциал етказиб берувчиларнинг тендер аризаларини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда”, - деди бошқарма бошлиғи.
Муаллиф: Даулет Изтилеу