2027 йилда Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи ўзгаришсиз қолади
ASTANА. Кazinform – Ички бозорга суюлтирилган нефть газини етказиб бериш режаси доирасида Қозоғистон ички бозорига етказиб бериладиган суюлтирилган нефть газининг максимал улгуржи нархини тасдиқлаш бўйича буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу ҳужжатга кўра, Энергетика вазирлиги 2027 йил 1 январдан бошлаб суюлтирилган нефть газини сотиш учун максимал улгуржи нархни аввалги даражада қайта тасдиқлашни режалаштирмоқда.
Буйруқ лойиҳаси 27 ноябргача Ashyq НҲА порталида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 июльдан 2026 йил 31 декабргача бўлган даврда товар биржаларидан ташқари етказиб бериладиган суюлтирилган нефть газини етказиб бериш режасига мувофиқ, максимал улгуржи нарх ҚҚСсиз бир тонна учун 59 722 тенге миқдорида тасдиқланган эди.