2025 йилда туғилган болалар "бета авлоди" бўлишади
The New York Post нашри бу авлод қайси даврда яшаши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.
Социолог ва футуролог Марк Маккриндлнинг сўзларига кўра, 2025 йилдан 2039 йилгача туғилган болалар "бета авлоди" вакиллари бўлишади.
Бу авлод "альфа авлоди" ёки 2010 ва 2024 йилларда туғилган одамларга эргашади. Таъкидланганидек, "бета авлоди" вакиллари жиддий муаммолар, жумладан, "иқлим ўзгариши, глобал демографик ўзгаришлар ва тезкор урбанизация" билан курашаётган дунёни мерос қилиб олишади.
—“Бета авлоди” сунъий интеллект ва автоматлаштириш таълим ва ишдан тортиб соғлиқни сақлаш ва ўйин-кулгигача кундалик ҳаётга тўлиқ интеграциялашган даврда яшайди, — деди Маккриндл.
Унинг прогнозларига кўра, 2035 йилга бориб "бета авлоди" дунё аҳолисининг 16 фоизини ташкил қилади.
ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.
Аввалроқ Қозоғистонда 2024 йилда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлган эди.