2024 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди
ASTANA. Kazinform — Миллий статистика бюроси 2024 йилда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни эълон қилди.
Миллий статистика бюроси щзининг машҳур хизматларидан бири — “Оммавий исмлар” бўлими имкониятларини кенгайтирди. Энди фойдаланувчилар энг кўп ва энг кам машҳур чақалоқ исмлари ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.
Илгари “Оммавий исмлар” бўлимида фақат маълум бир йил ва ойда туғилган ўғил-қизлар орасида энг машҳур 10 та исм ҳақида маълумот берилган эди.
Энди илғор функционаллик туфайли фойдаланувчилар ой, чорак, ярим йил, йил ёки реал вақт оралиғини танлашлари мумкин. Фойдаланувчилар энди мамлакат ва минтақалар бўйича ТОП 50 та энг машҳур/кам учрайдиган чақалоқ исмларини кўришлари мумкин.
2024 йилда ўтган йилга нисбатан ўғил болаларнинг исмларида бироз ўзгариш кузатилди. Нурислам исм биринчи ўнталик ичида.
Охирги 10 йил давомида (2014 йилдан бери) биринчи ўринни эгаллаб келаётган Алихан ўрнини Муҳаммад эгаллади.
2024 йилда қизлар ўртасида Мариам исм рўйхатдаги Амина ўрнини эгаллади ва кучли ўнталикка кирди.
Хизмат функцияларининг кенгайиши туфайли фойдаланувчилар машҳур исмлардаги ўзгаришларни ўрганишлари, Қозоғистонда исм танлаш тенденциялари ва маданий хусусиятларини таҳлил қилишлари мумкин.
Миллий статистика бюроси тақдим этилаётган ахборот сифатини ошириш ва хизматларининг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради.