2024 йилда иқтисодиёт 4,8 фоизга ўсди – Олжас Бектенов
ASTANA. Kazinform – Сўнгги 10 йилдаги энг тез ўсиш қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш саноатида қайд этилди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ҚР Бош вазири Олжас Бектенов маълум қилди.

“2024 йилда иқтисодиёт 4,8 фоизга ўсди. Қишлоқ хўжалигида 13,7 фоиз, қурилишда 13,1 фоиз, савдода 9,1 фоиз, транспорт соҳасида 8,5 фоиз ўсишга эришилди. Ишлаб чиқариш саноати ҳажми 5,9 фоизга ошди. Охирги 10 йилдаги энг тез ўсиш қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш саноатида қайд этилди”, – деди Олжас Бектенов.
Унинг сўзларига кўра, нефть қазиб олиш 2 миллион 400 минг тоннага камайган ва бу ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатган.
“Бунга кўп жиҳатдан мамлакатимизнинг ОПEК+ доирасидаги мажбуриятлари ва йирик конларда олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари сабаб бўлди”, – деди Ҳукумат раҳбари.
Аввал хабар қилинганидек, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.