2024 йилда Хитойдан Қозоғистонга 655 минг сайёҳ келган

ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Хитойдан Қозоғистонга 655 минг сайёҳ келган. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси Нуртас Карипбаев маълум қилди.

қытай 655 мың турист
Фото: Kazinform

“Қозоғистонга келган хитойликлар сони сезиларли даражада ошди. 2024 йилда Хитойдан келаётган сайёҳлар сони 655 минг кишини ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан 78 фоизга кўпдир. Кўрсаткич Хитой фуқароларининг маданий ва табиий меросимизга қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради. Шунингдек, Туризм йили доирасида ҳудудлар, сайёҳлик компаниялари, агентликлар ва медиа платформалар ўртасида 200 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Бу ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлди”, – деди у.

Қўмита раисининг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар ахборот соҳасида ҳам кенг ўз аксини топди. 1,3 миллиарддан ортиқ аудиторияга эга Хитой оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар Қозоғистон ҳақидаги янгиликларни тарқатмоқда. Бу мамлакатнинг сайёҳлик маскани сифатида тан олинишини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

“Қайд этиш жоизки, 2025 йил Қозоғистонда расман Хитой туризми йили деб эълон қилинган. Бу икки томонлама муносабатлар чуқурлашганидан далолат беради. Бу эса ҳар икки томонга ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар беради. Буларнинг барчаси нафақат туризм ривожига, балки халқлар ўртасидаги маданий-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ҳам хизмат қилмоқда”, – деди Нуртас Карипбаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан Хитой ва Мисрга янги рейслар очилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув шу йилдан кучга кириши мумкин.

Сўнгги хабарлар