Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув шу йилдан кучга кириши мумкин

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий этишга қаратилган келишув жорий йил март ойидан кейин кучга кириши мумкин, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Өзбекстан мен Қытай арасындағы визасыз режим келісімі биыл күшіне енуі ықтимал
Фото: Өзбекстан президентінің баспасөз қызметі

Ўтган йили Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ўртасида фуқароларнинг 30 кун ичида икки давлатга визасиз боришига рухсат берувчи келишув имзоланган эди.

Шу муносабат билан ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Uzbekistan Airways компаниясининг раиси ўринбосари Шуҳрат Ядгаров мазкур ҳужжат айнан қачон кучга киришини маълум қилди.

«Март ойидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги визасиз режим тўғрисидаги битим кучга кириши мумкин. Шунга кўра, йўловчилар сони 10 баробар ортади. Шу боис имкониятдан унумли фойдаланиб, барча талабларга жавоб берадиган парвозларни ташкил этишни режалаштирганмиз», - деди Шуҳрат Ядгаров.

Шу билан бирга, авиакомпания Тошкентдан Шеньчжэнга ва Фарғонадан Урумчига янги рейсларни очишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways самолётлари 20 январдан бошлаб Россияни айланиб ўтиб, Европага парвозларни амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим 2023 йилнинг 10 ноябрида жорий этилган. Унга кўра, Қозоғистон фуқаролари Хитой ҳудудида, Хитой фуқаролари Қозоғистонда 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз бўлишлари мумкин.

Сўнгги хабарлар