2021 йилда Қозоғистон ЯИМ 4 фоизгача ўсади - Миллий банк
«Прогноз жаҳон ва миллий иқтисодиётларнинг фаол тикланиш динамикасига асосланади. Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган инқирозга қарши ташаббуслар қисқа вақт ичида миллий иқтисодиётни пандемиядан олдинги даражага қайтариш имконини берди. Жорий йилнинг 10 ойи якунлари бўйича. Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди, нефтнинг ўртача нархи бир баррел учун 70 долларни ташкил қилди», - деди Ерболат Досаев Сенат ялпи мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, бу динамика Қозоғистон иқтисодиёти ривожланишининг оптимистик сценарийсига (баррелига 70 АҚШ доллари) мос келади, бунда Миллий банк 2021 йилда ЯИМ ўсишини 3,7-4,0 фоиз даражасида кутмоқда.
«Жаҳон ва миллий иқтисодиётларнинг бундай жадал тикланиши амалга оширилаётган фискал рағбатлантириш дастурлари ва юмшоқ пул-кредит шарт-шароитлари натижасида мумкин бўлди», - деди Миллий банк раҳбари.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев